Де Хеа Шмейхелнинг рекордини такрорлади
Спорт
−
16 Февраль 2022
2149“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид де Хеа Англия Премьер-лигасининг 18-туридан ўрин олган “Брайтон”га қарши ўйинда (2:0) ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Шу тариқа испаниялик посбон қуруқ cериялар сони бўйича 1991 – 1999 йилларда "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилган даниялик дарвозабон Петер Шмейхелнинг клубдаги рекордини такрорлади.
Давид де Хеа 2011 йилдан бери "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда дарвозабон 25 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол ўтказиб юборди. 6 та ўйинда эса кипер ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.
Маълумот учун, Ральф Рангник шогирдлари 25-турдан кейин 43 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида боришмоқда.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь