Деҳқон бозорларида бугун нарх-наво қай аҳволда?
Жамият
−
27 Март 2019
6016Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг 26 март ҳолатига республика деҳқон бозорларида сотилаётган айрим турдаги маҳсулотларнинг энг арзон ва энг қиммат нархларини эълон қилди.
Унга кўра, энг арзон мол гўшти 28 минг сўмни (Нукус деҳқон бозорида), энг қиммати эса 45 минг сўмни (Тошкент шаҳридаги Эски жўва, Олой ва Миробод деҳқон бозорларида) ташкил этган.
Қўй гўшти 30 минг сўмдан (Миробод деҳқон бозори) 48 минг сўмгача (Эски жўва, Олой ва Фарҳод деҳқон бозорларида) сотилаётгани қайд этилган.
Картошка 1200 сўмдан (Эски жўва, Олой, Фарҳод деҳқон бозорлари) 5000 сўмгача (Миробод деҳқон бозори), пиёз 500 сўмдан (Эски жўва, Олой, Фарҳод, Қўйлиқ деҳқон бозорлари) 3000 сўмгача (Миробод деҳқон бозори) таклиф этилмоқда.
Статистика қўмитаси хабарида, шунингдек, сабзи, тухум, гуруч, ўсимлик ёғи ва шакарнинг республика деҳқон бозорларида айни кунгача бўлган ҳолати келтирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь