Давлат Тошкентдаги дарахт кесилиши ҳолатларини назоратга олди
Жамият
−
23 Февраль 2020
4571Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчасида дарахтлар кесилиши ҳолати давлат назоратига олинган. Бу масала бўйича пойтахт ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамда барча алоқадор ташкилот ва идоралар таркибида ишчи гуруҳ тузилган.
Таъкидланишича, ишчи гуруҳ қисқа муддатда шаҳар иқлими ва ландшафтига мос келадиган серсоя дарахатлар экиш орқали дарахтзорнинг қайта тикланишини таъминлайди.
“Кўчат экиш ва бошқа ободонлаштириш ишлари маҳаллий аҳоли хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади”, дейилади хабарда.
Хабарларга кўра, ушбу ҳолат бўйича қонунбузарликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишларнинг бориши ва ўрганиш натижалари тўғрисида ахборот бериб боришини маълум қилган.
LiveБарчаси