Давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар қаерга кетиши белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳудуди 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикасининг бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда – ҳоким ёрдамчилари) томонидан ўз ҳудудларида бўш турган давлат кўчмас мулк объекти ёки ер участкалари аниқланган ҳолларда, улар:

• ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объекти бўлганда – ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан Агентлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади;

• қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари (кейинги ўринларда – ер участкалари) бўлганда – “Yerelektron” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборилган онлайн-буюртманома уч кун муддатда тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилади ҳамда ижобий хулоса берилган тақдирда, икки ҳафта муддатда тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

Шунингдек, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объект, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Агентлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади.

Ҳудуди 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари ҳамда Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфига ўтказиладиган қисми чегирилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикасининг бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг