“Давлат хизматидаман...”. Қашқадарёда ДХА агентлари нима билан банд?
Жамият
−
07 Ноябрь 2020
12791Ижтимоий тармоқларда "Давлат хизматидаман..." номли видео тарқалди. Унга кўра, Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармасида вақтинча ишлаётган ишчилар иш вақтида турли хил жангари ўйинлар билан банд бўлгани тасвирланган.
Давлат хизматлари агентлиги тизимида қабул қилинган меҳнат интизомига бўлган юқори талаблардан келиб чиққан ҳолда, видеода тасвирланган ҳолатлар бўйича айбдорларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Бу ҳақида Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси хабар бермоқда.
Жумладан, иш фаолиятида назоратни сусайтирганлиги учун Қарши шаҳар ФҲДЁ бўлими архивариуси З.Х, бошқарманинг Давлат хизматларини рақамлаштириш бўлими бошлиғи А.Э ва бош мутахассиси Р.Х.га нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январга қадар ФҲДЁ архивини рақамлаштиришни якунлаш мақсадида республика бўйлаб жами 2 456 нафар ёшлар вақтинча ишга қабул қилинган эди.
Карим ЗАРИПОВ
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь