Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ҳам ишдан олинди

Жамият

image

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов ишдан олинди. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда давлат раҳбари ҳозирда “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигида катта тафтиш кетаётгани, миллиард-миллиард сўмлик талон-торожликлар аниқланганини маълум қилган.

Мисол учун, Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборган.

Шу боис, кеча агентлик директори Акмалхон Ортиқов ишдан олинган.

“Ҳақли савол туғилади. Ушбу идораларда йиллар давомида коррупция авж олган бўлса, хавфсизлик масалалари учун масъуллар қаерга қараган?” дейди Президент.

ДХХ раисига “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги учун масъул ходимларининг жавобгарлигини кўриб чиқиш топширилган.

Комплаенс хизмати, Давлат хавфсизлик хизматига Давлат активлари агентлигининг мансабдорларига қўзғатилган жиноят иши тергов гуруҳига Хавфсизлик хизматининг иқтисодий масалаларга масъул тузилмаларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш топширилган.

“Сотилган давлат мулклари бўйича ҳар бир ҳолатни синчковлик билан текшириб, барча коррупсиявий схемаларни фош қилсин ва жазо муқаррарлигини таъминласин”, дейди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг