“Ниқоб тақчиллиги”. Ўзбекистондаги дорихоналарда ниқоб нархи 5000 гача кўтарилди
Жамият
−
07 Февраль 2020
5752Республика миқёсида дорихоналарда ниқоблар тақчиллиги кузатилмоқда. Бу уларнинг нархига ҳам таъсир этмай қолмайди. Шу сабабли, республика ҳудуди бўйлаб ниқобларнинг нархлари ва уларнинг тақчиллигини текшириб таҳлил қилинди Қуйида Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг мамлакат ҳудудидаги дорихоналарда сотилаётган ниқоблар нархи бўйича хулосаларини келтириб ўтамиз.
Республика маркази ҳисобланган Тошкент шаҳрида аллақачон ниқоб етишмовчилиги бор, бу 60% дорихоналарни ташкил қилади. Бор бўлса ҳам 1000 сўмдан 5000 сўмгача.
• Тошкент вилоятининг 60 % дорихонасида 1500-2000 дан сўм;
• Наманган вилоятининг 50% дорихонасида эса 2000 сўм;
• Фарғона вилоятида еса бу кўрсаткич 50% дорихоналарда 1000 сўм;
• Aндижон вилоятида деярли 100% дорихоналарнинг нархи 1000 дан 1500 сўмгача;
• Хоразм вилоятида ўртача кўрсаткич 1500 сўм, аммо 70% дорихоналарда ниқоб етишмовчилиги мавжуд;
• Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эса деярли 90% дорихонада ниқоб йўқ. Бор бўлса ҳам 1500 сўмдан;
• Навоий вилоятининг 70 % дорихонасида умуман ниқоб йўқ;
• Сирдарё вилояти, 85-90% дорихонада ниқоб тугаган, нархи эса 1000 дан 1200 гача;
• Бухоро вилояти дорихонасининг 70% дорихонасида 1.500 дан 2000 гача ниқоблар сотилмоқда, 30 % да еса 1000 сўмдан сотилмоқда;
• Жиззах вилоятидаги ниқоблар нархи 500 дан 5000 сўмгача.
“Коронавирус ҳақидаги хабар тарқаганидан ҳеч қанча вақт ўтмай дорихоналарда ниқобларнинг нархлари шу тарзда сезиларли ошди. Бу ҳали дорихоналарнинг сиз билан биз билган “бизнес”и, билмаганларимизга эса, аниқлик киритиб албатта сизга баён қиламиз”, дейилади хабарда.
Федерациянинг билдиришича, дорихоналар одамларнинг соғлиғи учун эмас, балки аллақачон мўмайгина даромад кўрадиган шахсий бизнесга айланиб улгурган.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.
Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 638 нафарга, у билан касалланганлар сони 31 481 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.
LiveБарчаси