Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
27 Март 3700 1 дақиқа
Ўзгидромет жорий йилнинг 27-29 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража илиқ атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳарорат фони бироз пасаяди. Шанба куни шимоли-ғарбий ҳудудларда ва чўл зонасида, якшанба куни эса республиканинг барча ҳудудлари бўйича кундузги ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқни ташкил этади. Ҳарорат кечалари 12-17 даража илиқ атрофида бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27-29 даража илиқ бўлади. Якшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, шамол 10-12 м/с тезликда кучайишида момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 21-23 даража илиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 13-15 даража илиқ бўлади.
Live
Барчаси