Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин
Бу қизиқ
−
02 Июль 2021
8938Сўнгги кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича июль ойининг боши учун меъёрий қийматлардан 4-6° га юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво кузатилммоқда. Бу ҳодиса Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқимларининг кириб келиши билан боғлиқдир.
Ўзгидромет берган хабарга кўра, Республиканинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Дам олиш кунларида эса Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароити сақланиб қолади, ҳаво ҳарорати кечалари 24-27°, кундуз кунлари 38-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44° гача атрофида бўлади. Шамолнинг 15-20 м/с тезликкача кучайиши сақланиб қолади.
Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланиши оқибатида куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
LiveБарчаси