Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қор ёғади

Бу қизиқ

222

Гидрометеорология хизмати маркази 20-23 декабрь кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 декабрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-22 декабрда -5...0 даража, 22-23 декабрда -8...-3 даража, кундузи 20 декабрда +5...+10 даража, 21 ва 23 декабрда 0...+5 даража, 22 декабрда -2...+3 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 декабрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 декабрда кечаси -2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража, 21 декабрда кечаси ва кундузи 0...+5 даража, 22 декабрда кечаси 0...+5 даража, кундузи 0...+5 даража, 23 декабрда кечаси 0...+5 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 декабрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 декабрда кечаси -2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража, 21 декабрда кечаси ва кундузи 0...+5 даража, 22-23 декабрда кечаси -5...0 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 декабрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-21 декабрда кечаси 0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража, 22-23 декабрда кечаси -2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 декабрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-22 декабрда кечаси -2...+3 даража, кундузи +3...+8 даража, 23 декабрда кечаси -5...0 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, 21 декабрда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 декабрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-21 декабрда -5...0 даража, 22-23 декабрда -10...-5 даража, кундузи 20 декабрда -2...+3 даража, 21-23 декабрда -7...-2 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made