Дам олиш кунлари “Чорвоқда” йўл ёпилади

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўли “SKY CAMP” номли марафон ўтказилиши муносабати билан икки кунга ёпилади.

Жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари соат 07:00 дан 11:00 га қадар туман ҳудудидан ўтган 4Р10 “Чорбоғ сув омбори халқа автомобиль йўли”нинг 0-километридан 13-километригача бўлган масофада ҳаракатланиш вақтинча чекланади.

Мазкур вақтда ҳайдовчиларга 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 54-километридан 96-километригача бўлган йўл орқали, яни Чимён қишлоғи орқали айланиб ўтиш тавсия этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг