Дам олиш кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
12:20 1207 1 дақиқа
Дам олиш кунларида ҳаво ўзгарувчан ва илиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, фақат эртага, 31 октябрда Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва кечга томон Тошкент вилоятининг баъзи жойларида, жорий йилнинг 1 ноябрида эса кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент вилоятининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
30 октябрда Ўзбекистон ҳудуди бўйича кам булутли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиққача исийди.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 5–10 даража илиқ, шимолда 0–5 даража илиқ, кундуз кунлари 17–22 даража илиққача бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Тошкентда 30-31-октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 1 ноябрда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-10 даража илиқ, кундуз кунлари 20-22 даража илиқ атрофида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ноябрь ойида қор ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси