Дам олиш кунлари ҳаво +20 даражагача исийди
Бу қизиқ
−
18 Февраль 2022
5497Бугун, 18 февраль куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича кеча бошланган ҳавонинг исиши давом этади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кутилмоқда, кундузи ҳаво 10-13° илиққача исийди. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат 19 февралда Сурхондарё вилоятида, 20 февралда Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва ҳўл қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Тунги совуқлар аста-секин чекинади, кундуз кунлари эса кўпроқ баҳор фасли учун хос бўлган қийматларгача исийди. 20 февралга келиб, ҳарорат кечаси 2-7° илиққача, кундуз куни эса термометр устуни 15-17° илиқ, жанубда 18-20° илиққача етади.
LiveБарчаси