Дам олиш куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди Волгабўйидан келган антициклоннинг совуқ ва кам нам ҳавоси таъсирида бўлади.

Мамлакатда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга ёмғир ёғади.  Ҳарорат иқлимий меъёрлардан 7-9 даражага паст бўлиб, 20-25 даража илиқни ташкил қилади.

Эртага совуқ оқим чекинади. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тунда ва эрталаб  Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади.

Ҳарорат кечаси антициклон таъсирида 8-11 даражагача пасаяди, кундузи 24-27 даража бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво очиқ бўлади, ҳароратнинг кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари мамлакат шимолида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

406

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг