Даҳшат! Гаитида бензовоз портлаши оқибатида 75 киши қурбон бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Гаитининг Кап-Аитьен шаҳрида ёнилғи ташувчи бензовоз портлаши оқибатида 75 нафар қурбон шифохоналарда вафот этди. Бу ҳақда “HaitiLibre” ахборот портали хабар берган.   

Таъкидланишича, шифохоналарда яна 20 га яқин куйган бемор бор. Портлаш жойи яқинидаги 20 дан ортиқ бино зарар кўрган. Ҳозирда қутқарувчилар бинолар вайроналари остидан қурбонлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини қидирмоқда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, бензовоз маҳаллий вақт билан ярим тунда йўлда ағдарилиб кетган, ўткинчилар фурсатдан фойдаланиб, ўзларининг ёнилғи бакларини тўлдириб олишган. 

Шундан сўнг портлаш содир бўлиб, қурбонлар ва моддий талафотларга сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Гаити

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг