COVID-19 ёзда йўқоладими? Хитойлик мутахассис жавоб берди
Саломатлик
−
28 Апрель 2020
13162COVID-19 коронавирус инфекцияси ёзда ҳам муаммо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Пекин университети биринчи шифохонаси мутахассиси Ван Гуйця маълум қилди.
“Коронавируснинг янги тури 30 минутдан кейин 56 даража ҳароратда ўлади, аммо ёзда ҳаво унчалик исиб кетмайди. Ҳозирги глобал эпидемик вазиятга кўра, ёзда ҳам, COVID-19 инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сезиларли даражада камайиши даргумон“, дейди Ван Гуйця
Унинг сўзларига кўра, мутахассислар ҳали ҳам бутун дунё COVID-19 билан узоқ вақт курашиши эҳтимолини истисно эта олмайди. Кузда ёки қишда ҳавонинг тўғри айланиши етарли бўлмаган гавжум жойларда эпидемиянинг иккинчи марта авж олиши мумкин.
Хитой мутахассиси COVID-19 касаллигини енгиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирди. У ҳеч бир давлат бу борада орқада қолмаса, дунё вирусга қарши курашда ғалаба қозонишини таъкидлади.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 3 064 894 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 922 409 нафари соғайган, 211 609 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1 930 876 кишини ташкил қилмоқда.