Чироқчидаги мактабда спиртли ичимлик ичиб зиёфат қилган директор ва “замдиректор” ишдан кетди
Жамият
−
22 Март 2021
11431Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 19-мактаб директори ва директор ўринбосари мактаб ҳудудидаги зиёфатда спиртли ичимлик истеъмол қилгани учун ишдан кетди. Бу ҳақда туман халқ таълими бўлими хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 19 март куни Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 19-сонли умумтаълим мактаби директори П.А бошчилигида мактаб жамоаси Наврўз байрамини нишонлаш мақсадида жамоа розилиги билан эллик минг сўм миқдорида пул йиғади. Бироқ мактаб жамоаси бирор чойхонада эмас балки ўзлари фаолият олиб бораётган таълим муассасасида базм уюштиришади. Ундан спиртли ичимликлар ҳам ўрин олади.
“Байрам дастурхони тўкин-сочин бўлиши табиий. Аммо мактаб жамоаси томонидан ташкил қилинган базм-у жамшид маст қилувчи ичимликларсиз ўтмади. Энг ёмони бугунги пандемия вақтида жамоавий йиғинларни тўхтатиб туриш керак бўлган бир паллада устозлар қуюшқондан бироз чиқиб кетди. Нега дейсизми, мактаб фаесида базм уюштирган мураббийлар дастурхони “кўрки” спиртли ичимликлар бўлди. Мана сизга савия, мана сизга ўша шарафли номни елкасида кўтарган устозлар... Афсус”, дейилади туман ХТБ хабарида.
Маълум қилинишича, туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари 19-сонли мактабда бўлган ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида мактабга борган. “Тарвузи қўлтиғидан тушган” директор ва унинг ўринбосарлари қилган ишларидан изза бўлиб, ўз ҳохишларига кўра, эгаллаб турган лавозимларидан озод қилишини сўраб ариза ёзган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь