Чимаевнинг йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақиқатга тўғри келмайди – ОАВ

Спорт

image

UFC чемпиони Ҳамзат Чимаевнинг автоҳалокатда вафот этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда спортчига яқин манба – “Чечня Сегодня” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Манбада айтилишича, “Ҳамзат Чимаев ҳозирда Дубайда. ЙТҲ ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”.

Аввалроқ, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодировнинг кортежи Грозний шаҳрида оғир йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик бу йўл-транспорт ҳодисасида чеченистонлик аралаш яккакурашлар жангчиси Ҳамзат Чимаев ҳам бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ ҳозирда бу  хабар рад етилди. 

Маълумотларга кўра, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодировнинг кортежи жуда юқори тезликда ҳаракатланаётган бўлган ва тўсатдан тўсиққа дуч келган. Айни пайтда Чеченистонда кузатилаётган хавотирларга айнан Қодировнинг ўғли иштирокидаги ушбу ЙТҲ сабаб бўлгани айтилмоқда.

“Fortanga” нашри хабарига кўра, автоҳалокатдан сўнг Қодировнинг ўғли Россиянинг Москва шаҳридаги шифохонага олиб кетилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC автоҳалокат Ҳамзат Чимаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг