Чимаев мағлубиятдан сўнг UFC рейтингида етти поғона пастлади

Спорт

image

UFC промоушенида вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчилар рейтинги янгиланди. Унда фаолиятидаги илк мағлубиятидан сўнг Ҳамзат Чимаев етти поғона пастлади.

БАА шарафини ҳимоя қилаётган собиқ ўрта вазн тоифаси (84 кг гача) чемпиони, Ҳамзат Чимаев Ньюаркда (АҚШ) бўлиб ўтган UFC 328 турнирида америкалик Шон Стриклендга қарши жангда мағлубиятга учраганидан сўнг рейтингда етти поғона пастлади.

UFC вазн тоифасидан қатъи назар рейтинги топ-10 кўриниши қуйидагича:

  • Ислом Махачев (Россия);
  • Илия Топурия (Испания);
  • Александр Волкановски (Австралия);
  • Алекс Перейра (Бразилия);
  • Пётр Ян (Россия);
  • Томас Аспиналл (Буюк Британия);
  • Мераб Двалишвили (Грузия);
  • Шон Стрикленд (АҚШ);
  • Жошуа Ван (АҚШ);
  • Ҳамзат Чимаев (БАА).

Маълумот учун, Чимаев 2025 йилда жанубий африкалик Дрикус дю Плессини ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан мағлуб этиб, UFC ўрта вазн чемпионлик камарини қўлга киритганди. Аввалги жангида эса Стрикленд Энтони Эрнандесни нокаутга учратган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Ҳамзат Чимаев Шон Стрикленд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг