Чилонзорда кесилган дарахтлар қасддан қуритилгани аниқланди
3-саҳифа
−
26 Сентябрь 2023
7268Аввалроқ пойтахтнинг Чилонзор тумани Лутфий кўчасидаги дарахтлар ёппасига кесилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Чилонзор тумани, Лутфий кўчасида 28 туп шумтол ва 1 туп заранг дарахти Тошкент Ботаника боғи мутахассиси ҳамда туман Экология бўлими масъулларининг 2023 йил 14 сентябрдаги хулосасига асосан қуригани сабабли кесилган.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур дарахтлар 2021 йилда полиэтилен плёнка билан ёпиб чиқилгани сабаб қуриб қолган. 2022 йилда ҳолат ўрганилиб, прокуратура органларига қуриганлик ҳолати бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шу йилнинг август ойида ички ишлар органларига суриштирувга берилган. 2022 йилнинг сентябрь ойида эса ҳужжат иши тугатилган.
Жорий йилнинг май ойида ёғингарчилик ва шамол туфайли Лутфий кўчасидаги қуриган дарахтлардан бири қулаб тушган ва йўл ёпилиб, аҳоли ва йўловчиларга ноқулайлик келтириб чиқарган. Лутфий маҳалласи аҳолисидан эса қуриган ва йўловчилар ҳаёти учун хавфли бўлган дарахтларни кесиб олиб ташлаш ҳамда ўрнига бошқа ўсимликлар экиш бўйича мурожаатлар ҳам келиб тушган. Шуларни инобатга олган ҳолда, дарахтларнинг ҳолати ўрганилиб, ростдан ҳам қуриб қолгани аниқланган 29 та дарахт кесилган.
“Дарахтлар кесилган ҳудудда 30 та дарахт ҳамда 1020 та бута экилиши режалаштирилган. Мазкур ҳолат бўйича бугунги кунда Бош прокуратура томонидан аввалги ҳолат ҳамда хулоса берилиши ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси