Chery автомобиллари сотуви жаҳон бозорида 170 мингдан ошди

Бизнес

image

Chery автомобиллари сотуви август ойида 170 000 дан ошди ва кетма-кет икки ой давомида 150 минглик сотув чегарасидан ўтди. Chery маҳсулотларининг сифати яхшиланишда давом этмоқда ва J.D. Powerʼнинг турли тадқиқотларида кўплаб мукофотларни қўлга киритмоқда.
Cheryʼнинг хориждаги филиаллари кўпайиши унинг халқаро бозорларда харидорлари ортаётганидан дарак беради.
Chery Group холдинги ўтган ойда учта муваффақиятга эришди:

Биринчидан, бир ой ичида 171 262 та автомобиль сотилди, бу ўтган йилга нисбатан 20,8 фоизга юқори. Шу билан бирга бир ойлик савдо рекорди янгиланиб, сотувлар кетма-кет икки ой давомида 150 000 дан ошди;

Иккинчидан, январдан августгача жами автомобиль сотуви 1 063 157 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга ошиб, йил давомида бир миллион сотувдан ошди. 

Учинчидан, Chery бренди маҳсулот сифати бўйича ҳам ютуққа эришди ва биринчи марта J.D. Power “2023 China Initial Quality StudySM” (IQS) рейтингида энг яхши брендлар орасида биринчи ўринни эгаллади.

Chery бренди август ойида 123 610 та автомобиль сотди, бу ўтган йилга нисбатан 15,5 фоизга кўп. Январь-август ойларида сотувлар ҳажми 773 333 дона автомобилни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,4 фоизга ўсди.

Tiggo 8, Tiggo 7 ва Arrizo 8 нинг сотуви эса 10 000 бирликдан ошиб, август ойида сотув мос равишда 21 369, 19 116 ва 10 325 донага етиб, Chery Group савдоси ўсишига олиб келди.

Савдо ҳажми кун сайин ошиб бораётган бўлса-да, Chery маҳсулотларининг сифати ҳам янада яхшиланиб боряпти.

Юқорида айтганимиздек, янги автомобиллар сифати бўйича “China Initial Quality StudySM (IQS) 2023” рейтингида Chery Хитойда мустақил брендлар орасида биринчи ўринни эгаллади.

Моделлар бўйича баҳоланганда Arrizo 5 ва Tiggo 4 ихчам седан ва йўлтанламас машиналари қаторида биринчи ўринда қайд этилди.

J.D. Power томонидан чоп этилган бошқа APEAL (China Automotive Performance, Execution and Layout Study) тадқиқотида Tiggo 7 Pro Max ва Tiggo 8 бозорнинг икки: мос равишда ўрта ўлчамли камхарж йўлтанламас ва ўрта ўлчамли йўлтанламас сегментида етакчи бўлди. 
Маҳсулотларнинг энг юқори даражасини кўрсатадиган танловда Cheryʼнинг бир нечта моделлари ғолиб бўлди.

2023 йилга яқинлашар экан Chery Group компаниясининг чет эл бозорларидаги савдоси янги чўққиларни забт этмоқда.

Февраль ойи охирида Chery Аргентинада завод қуриш учун 400 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш режасини амалга оширди ва мамлакатда йиллик ишлаб чиқариш 2030 йилга келиб 100 000 автомобилга етиши кутилмоқда. Шу мақсадда Аргентина заводи Chery учун келажакда янги энергия воситаларини ишлаб чиқариш учун муҳим базага айланади.

Июль ойи бошида Chery бренди Индонезия, Малайзия ва Таиландда заводларини очишини эълон қилди. Ушбу учта завод турли бозор сегментларини қамраб олиш учун ёнилғида ишлайдиган транспорт воситалари, PHEV ва BEV ишлаб чиқариш учун ишлатилади.

Хорижга комплект автомобиллар, CKD қисмлари, двигатель ва автомобиль ишлаб чиқариш технологияси ҳамда ускуналарини экспорт қилган биринчи Хитой автомобиль компанияси сифатида Chery маҳсулотлари 80 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда сотилган, жами 1,7 миллиондан ортиқ автомобиль экспорти амалга оширилган. Бутун дунё бўйлаб 12 миллиондан ортиқ Chery автомобиль эгалари мавжуд.

Компаниянинг Бразилия ва Мисрда 10 та ишлаб чиқариш базаси, шунингдек, олтита тадқиқот ва ишланма марказларифаолият юритади. Ижобий бренд имиджи, кучли маҳсулоти ва мукаммал хизмат кўрсатиш тизими билан Chery Group 2023 йилнинг учинчи ва тўртинчи чоракларида янги ютуқларни қўлга киритиши кутилмоқда.

Жумладан, Chery автомобиль бренди Ўзбекистонда ўз фаолиятини муваффақиятли амалга оширяпти, унинг дистрибютори эса Roodell компанияси ҳисобланади.

Автомобиллар ҳақида батафсил маълумотни +998 71 276 55 55 телефон рақами орқали ёки Telegram боти орқали олишингиз мумкин.

“Chery Uzbekistan” расмий саҳифаларини кузатиб боринг:

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг cheryauto.uz 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

YouTube'да бизни кузатиб боринг


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг