Chery бренди Ўзбекистонда икки йиллигини нишонлади: янги Tiggo 2 Pro модели тақдимоти ва дилерлик конференцияси
Бизнес
−
25 Декабрь 2024
326516 декабрь куни Ўзбекистон бозорида Chery брендининг икки йиллиги муносабати билан ADM Global компаниялар гуруҳи ўзининг йирик дилерлик конференциясини ўтказди, тадбирнинг кульминацион нуқтаси – янги Chery Tiggo 2 Pro кроссовери тақдимоти бўлди. Ушбу модель замонавий дизайн, технология ва маҳаллий автоҳаваскорлар талабларига мослаштирилган функцияларни бирлаштирган ҳолда оммабоп кроссоверлар сегментида бестселлерга айланишни ваъда қилмоқда.
Chery Tiggo 2 Pro – шаҳар муҳити ва енгил даражадаги йўлсиз шароитга мос келадиган ишончли ва манёврбоп кроссовер. Ўзига хос услубли дизайн, технологик ечимлар ва фойдаланиш харажатлари эса юқори эмаслиги, уни ўзбекистонликлар учун жозибадор вариантга айлантиради. Автомобиль ёрқин хромланган радиатор панжараси ва Tiggo туркумига оид ўзига хос қиёфани яратувчи LED элементлари билан ажралиб туради.
Tiggo 2 Pro кроссовери CVT поғонасиз узатмалар қутиси билан ишлайдиган бир литрли турбо двигатель билан жиҳозланган бўлиши, унинг равон ҳаракатланишини таъминлайди ва компонентларнинг ишдан чиқишини камайтиради. Модель икки рангли 17 дюймли дисклар ва LED элементлари, спойлер ва ҳажми 420 литр бўлган қулай юкхонаси мавжуд бўлган ўзгача услубли орқа қисмга эга. Кроссовер AI-92 ва ундан юқори ёнилғида ишлайди, ёнилғи сарфи эса аралаш циклда 100 км учун 6,3 литрни ташкил қилиши, уни рақобатчилар орасида нарх ва сифат бўйича етакчилардан бирига айлантиради.
Tiggo 2 Pro ички жиҳозланиши ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайлик яратишга қаратилган. Иситиладиган экочарм билан қопланган ўриндиқлар, юмшоқ безак элементлари ва қурилмалар панелининг эргономик дизайни узоқ сафарларда ҳам қулайлик яратади. Apple CarPlay ва Android Auto тизимида ишлайдиган 9 дюймли экран барча назоратни қўлга олиш имконини беради. Кроссоверда салонга калитсиз кириш ва двигателни тугма билан ишга тушириш функцияси кўзда тутилган. Шунингдек, Tiggo 2 Pro олд ва ён хавфсизлик ёстиқчалари, ISOFIX маҳкамлаш тизими ва ҳар қандай шароитда сафарни ёқимли ўтказиш учун иқлим-назорат тизими билан жиҳозланган.
Сотувлар бошланишида модель мижозларнинг қулайлик ва функционаллик эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берадиган битта комплектацияда мавжуд бўлади. Тақдимотда эълон қилинган нарх – 214 900 000 сўм – автомобилни ўз туркумида ажойиб таклифга айлантиради.
ADM Global ва Chery бренди янги Tiggo 2 Pro компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги икки йиллик тарихининг муваффақиятли давом этишига ишонади.
Chery Uzbekistan'нинг расмий саҳифалари:
Алоқа учун: +998 71 276 55 55
Website: cheryauto.uz
Instagram: cheryuzbekistan
Telegram: cheryuzbekistan
Telegram-bot: cheryuzbekistanbot
Facebook: CheryUzbekistan
YouTube: cheryuzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси