Chery автомобилларининг 1700 км дан ортиқ масофадаги тест-драйви
Бизнес
−
30 Октябрь
43782024 йил 14-16 октябрь кунлари Chery бренди узунлиги 1700 километрдан ортиқ кенг миқёсли тест-драйвни ўтказди. Хитойнинг жанубий ва шимолий ҳудудларини қамраб олган ушбу тадбирда Ўзбекистондан ташриф буюрган медиа-ҳамкор иштирок этди. Иккита Chery PHEV гибрид автомобиллари белгиланган йўналишни муваффақиятли босиб ўтиб, Уху шаҳрида саёҳатни якунлади.
Лунху тоғидаги синовлар
Белгиланган йўналишнинг асосий босқичи Tiggo 9 PHEV ва Arrizo 8 PHEV автомобилларини Лунху тоғида синовдан ўтказиш бўлди. Мазкур моделлар юқори даражали қувват ва ақлли бошқарув тизимлари билан эътиборни ўзига тортди. 1.5-литрли двигатель ва учинчи авлод DHT трансмиссияси билан жиҳозланган, тўлиқ юритмали туридаги Tiggo 9 PHEV қувватини 450 кВт гача ва буровчи моментини 915 Н·м гача ошириш имкониятига эга. Ушбу хусусиятлар автомобилга мураккаб тепаликлар ва кескин қияликларни осонгина босиб ўтишга имкон берди. Ўз навбатида, Arrizo 8 PHEV юқори унумдорлик ва ёнилғи тежамкорлигини таъминлайдиган самарали 1,5-литрли турбо двигатель билан ажралиб турди.
Поян кўли бўйлаб экологик саёҳат
Поян кўли бўйлаб экологик тур доирасида Tiggo 9 PHEV ва Arrizo 8 PHEV моделлари ўзининг узоқ масофани босиб ўтиши, кам энергия истеъмоли ва ташқи электр таъминоти функциясини намойиш этди. Комплектациясидан келиб чиққан ҳолда, Tiggo 9 PHEV электр воситасида тортиш орқали 170 км гача йўлни босиб ўтиши мумкин ва 1400 км дан ортиқ умумий ҳаракатланиш захирасини таъминлайди. Arrizo 8 PHEV ҳам 1400 км дан ортиқ ҳаракатланиш захирасига ва 127 км гача электр воситасида йўлни босиб ўтиш имкониятига эга бўлиши уни узоқ муддатли саёҳатларда ишончли танловга айлантиради. Ташқи электр таъминоти функцияси тест-драйв иштирокчиларига автомобиллардан табиатдаги энергия манбаи сифатида фойдаланиш имконини бериши, айниқса кемпинг ва бошқа фаол дам олиш турлари учун фойдали бўлди.
Бошқарувнинг интеллектуал тизимлари
Ҳар иккала моделнинг интеллектуал тизимлари белгиланган йўналишни босиб ўтишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Tiggo 9 PHEV ADAS нинг Л2.9-даражаси, юқори тезликдаги трассалар учун навигация ва хотирага эга автотураргоҳга жойлашиш тизимини ўз ичига олган 30 та фаол функцияларга эга комплекс хавфсизлик тизими билан жиҳозланган. Arrizo 8 PHEV юқори аниқликдаги бошқарув тизими туфайли реал вақт режимида қулайлик ва хавфсизликни таъминлайди. Ушбу ютуқлар Chery компаниясининг гибрид технологиялар соҳасидаги етакчилигини тасдиқлади. Келажакда компания бутун оиланинг қулайлиги ва хавфсизлиги учун мижозларга экологик ва технологик автомобилларни таклиф қилган ҳолда ўзининг асосий қадриятларини сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Фикр-мулоҳазалар ва келажакдаги истиқболлар
Ўзбекистондан ташриф буюрган медиа-ҳамкор, мухбир Б. Исаев автомобилни бошқаришда қулайлик ва енгиллик, шунингдек, юқори тезликда ҳаракатланиш пайтида унинг барқарорлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, автомобилнинг салони кенг, моделнинг ўзи эса Ўзбекистон йўлларига мукаммал тарзда мослашади.
Шарқий Европадан ташриф буюрган тест-драйв иштирокчиси шундай деди: “Tiggo 9 PHEV кенг салони ва кўп функцияли ўриндиқлари, уни оилавий сафарлар ва узоқ саёҳатлар учун ажойиб танловга айлантиради. Оила ёки уй ҳайвонлари билан биргаликда сафар қилинишидан қатъи назар, Tiggo 9 PHEV қулай ва осон саёҳатлар учун етарлича жойни тақдим этади”. Tiggo 9 PHEV интерьерининг дизайни ҳам юқори баҳоланди.
БААдан келган тест-драйв иштирокчиси қуйидагича ўз фикрини баён қилди: “Arrizo 8 PHEV интерьери – бу ҳар бир сафарни ёқимли қиладиган юмшоқ ўриндиқлар ва равон ҳаракатланишга эга ҳақиқий қулайлик ва ҳашамат воҳасидир. Мазкур қулайлик ва ҳашаматнинг уйғунлиги узоқ муддатли одатдаги сафарларни завқланишга бой бўлган даражага айлантиради”.
Tiggo 9 PHEV ва Arrizo 8 PHEV юқори даражадаги фойдаланиш сифатларни намойиш этиб, ўзининг қулайлиги, самарадорлиги ва автомобилни бошқариш даражаси билан ўчмас таассурот қолдирмоқда. Тадбир Chery брендининг асосий қадриятлари – атроф-муҳитга экологик зиён етказмаслик, технология жиҳатдан қулайлик, оила ва ғамхўрликка йўналтирилганлигини очиб бериб, Tiggo 9 PHEV ва Arrizo 8 PHEV нинг юқори сифати билан батафсил танишиш имконини берди.
Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори ADM Global компаниялар гуруҳи ҳисобланади. Янги моделларнинг келиши яқин келажакда режалаштирилган. Ўзбекистонда мавжуд бўлган Chery моделлари тўғрисида батафсил маълумотлар Cheryauto.uz сайтида берилган. Бепул тест-драйвда қатнашиш учун Chery Uzbekistan дилерлик марказларининг исталган бирида рўйхатдан ўтинг.
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55
- Web-sayt: https://cheryauto.uz
- Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/
- Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan
- Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot
- Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan
- YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси