Chery 2027 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясини тақдим этди

Бизнес

image

2025 йил 23 апрель куни Шанхай автосалонининг очилишида “Келажак бўйлаб навигация” шиори остида Chery ривожланиш стратегияси, янги брендлар, маҳсулотлар ва ташаббусларни тақдим этди. Асосий мақсад – икки йилда 1 миллион дона автомобилнинг сотувини амалга ошириш ҳисобланади. Юқори рақобатга қарамай, компания “Хавфсизлик ва оилага йўналтирилганлик” қадриятларига содиқ қолади ва гибрид технологияларни ривожлантириб, дунёдаги энг яхши топ-10 талик автомобиль ишлаб чиқарувчиси қаторига киришга интилади. Global R&D тизими ва маҳаллий ишлаб чиқариш тармоғига асосланиб, Chery турли бозорлар эҳтиёжларига мослаштирилган ечимларни таклиф қилиш орқали “қаерда зарур бўлсак, у ерда намоён бўламиз” (in somewhere, for somewhere) тамойилини амалга оширмоқда.

Тадбирда дилерлар, оммавий ахборот воситалари ва соҳа етакчилари йиғилиб, бренд ривожланишидаги янги босқич – технологик ютуқлардан тортиб моделлар қаторини кенгайтириш ва глобал экспансиягача гувоҳ бўлишди.

Оилага қаратилган эътибор: кундалик ҳаёт учун янги авлод гибридлари

Chery хавфсизлик, қулайлик ва интеллектуал технологияларга урғу бериш орқали оилавий бренд сифатида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда. Автосалонда замонавий оилалар учун кенглик, технология ва ишончлиликни таклиф этувчи Tiggo 7, Tiggo 8 ва флагманли Tiggo 9 автомобиллари намойиш этилмоқда.

Chery Super Hybrid (CШ) гибрид платформаси ФИК 44,5 фоиз бўлган 5-авлод двигателини ва ФИК 98,5 фоиз бўлган ДҲТ гибрид трансмиссиясини таклиф қилмоқда, бу эса уни 1400 км дан ортиқ ҳаракатланиш захирасини таъминлайди. Мазкур имконият “хавотирсиз олис масофа” (worry-free range) даврини очади. Guardian Battery Safety Protection тизими экстремал шароитларда ҳам барқарор ишлашни кафолатлайди.

“Endless Horizon Worry-Free Voyage” марафони давомида Tiggo 9 CSH ва Arrizo 8 CSH 4,2 л/100 км сарф билан 1400 км дан ортиқ масофани босиб ўтди. Safety Challenge ва “Чегарасиз ҳаёт” каби бир қатор тадбирлар “Оилага йўналтирилган” бренд фалсафаси ва CSH’нинг технологик устунлигини намойиш этади.

Глобал миқёсда иштирок: муваффақият калити сифатида локализация

Chery жаҳон сотуви 640 000 дона автомобилларгача ўсиши, Tiggo 7 нинг SUV сегментида етакчилиги ва Kantar брендининг кетма-кет иккинчи йил тан олинишини қайд этмоқда. Европа бозорига кириб бориш, шу жумладан Испанияда ишлаб чиқаришни амалга ошириш бренднинг глобал мавқеини кучайтирди.

Компания маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқариш ва ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда: бутун дунё бўйлаб 8 та Р&Д-марказлари, 10 та ишлаб чиқариш базалари ва бутловчи қисмларнинг етказиб берувчилари. Бу синергия, сифат ва ҳар бир бозор эҳтиёжларига “қаерда зарур бўлсак, у ерда намоён бўламиз” (in somewhere, for somewhere) ёндашувини амалда қўллаган ҳолда мослашувчанликни таъминлайди.

Янги маҳсулотлар: гибридлардан тортиб HIMLA пикапларигача

Chery ушбу туркумни ривожлантириб, электрлаштириш ва интеллектуал технологияларга эътибор қаратмоқда. Ҳимолай тоғларидан илҳомланган HIMLA пикапларининг янги серияси ҳам оилавий, ҳам профессионал фойдаланиш учун мўлжалланган. Мазкур туркум бензинли, дизелли ва янги энергия вариантларини ўз ичига олади. HIMLA ўтувчанлик қобилият, интеллектуал технологиялар ва экологик жиҳатдан янги стандартларни белгилайди.

Интеллектуаллаштириш: роботлар ва сунъий интеллект – амалда

Кўргазманинг технологик ҳудудида Chery AiMOGA роботлари ва робот-кучукларни намойиш этди, улар кундалик вазиятларга – электромобилларни қувватлантиришдан тортиб рақсли флешмобларигача киритилган. Ушбу намойишлар сунъий интеллект ва робототехниканинг келажакдаги мобиллик экотизимларидаги салоҳиятини кўрсатиб, Chery компаниясининг интеллектуаллаштириш стратегиясини белгилади.

Уч тамойил – оилага ёндашув, локализация ва инновациялар асосида Chery янги глобал ўзига хосликни шакллантиради. Янги маҳсулотлар ва технологик эътибор билан компания "Хитой флагмани" мақомидан электрлаштириш ва сунъий интеллект даврида жаҳон технологик етакчиси ролига ишонч билан қадам ташламоқда.

Ўзбекистондаги Chery автомобиль брендининг расмий дистрибьютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Chery автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

 Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55

 Вебсайт: https://cheryauto.uz

 Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/

 Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan

 Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot

 Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan

 YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг