Чернобиль фожиасининг яна бир тоифа жабрланувчиларига ҳам пенсия берилади
Жамият
−
03 Февраль 2022
5086I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам ногиронлик пенсиялари тўланади. Бугун, 3 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида сенаторлар шундай янги тартибни назарда тутувчи “Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқиб, маъқуллади.
Қонун билан Меҳнат, Фуқаролик ва Солиқ кодексларига ҳамда амалдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунда ногиронлик пенсиялари I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек Чернобиль атом электр станциясидаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам тайинланиши белгиланмоқда.Таълим муассасаларида ўқиётган етим болаларга 23 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқи берилмоқда.
Мамлакат ҳудудида карантинли вазият юзага келиб, чеклов чоралари қўлланилган тақдирда, фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб ўз вақтида мурожаат эта олмай, чекловлар тугатилганидан кейин бир ой ичида мурожаат этса, уларга пенсия олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан пенсия тайинланиши назарда тутилмоқда. Болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақтини иш стажига қўшиб ҳисоблаш жами даври 3 йилдан 6 йилга ўзгартирилмоқда.
LiveБарчаси