Чехияга кучли довул ёпирилди
Олам
−
24 Февраль 2020
417323 февраль тун бўйи содир бўлган довул ва ундан кейинги кучли шамол ва жала оқибатида Чехиядаги 15 мингга яқин оила электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақида мамлакатнинг етакчи миллий электр тармоқлари компаниялари ҳисобланмиш ČEZ ва E.ON матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Германиядан келган довул, биринчи навбатда, Чехиянинг ғарбий ва жануби-ғарбий минтақаларига таъсир кўрсатди. Кучли шамол оқибатида ўнлаб дарахтлар автомобиль ва темир йўлларига тушди. 30 га яқин жойда поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Ходимлар ва ўт ўчирувчилар вазиятни имкон қадар яхшилаш учун барча чораларни кўрмоқда”, дейилади ČEZ компанияси матбуот хизмати берган маълумотда.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, Карловы Вары шаҳрида дарахт йўловчиси бор автобус устига йиқилган. Оқибатда 2 киши енгил жароҳат олган.
“Республиканинг шимолидаги Снежка тоғи минтақасида шамолнинг тезлиги соатига 223 километр тезликкача чиқди”, деди гидромет маркази вакили Михал Жак журналистларга.
Синоптиклар фуқаро ва муассасаларни душанбадан ярим тунгача республикада кучли шамол эсиши ҳақида огоҳлантирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь