Чеченлар ва курдлар Бельгияда отишма уюштирди
Олам
−
18 Апрель 2021
11215Бельгиянинг Льеж шаҳрида бир гуруҳ чечен ва курд қочқинлари қуролли отишма уютирди. Оқибатда чеченистонликдан бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Araby маҳаллий полицияга асосланиб, хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 17 апрель куни содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеоларда курд гуруҳи вакилларининг бейсбол таёқчалари ва қурол-яроғлари борлигини кўриш мумкин. Таъкидланишича, отишмадан олдин маҳаллий хизмат кўрсатиш станцияси ёнида чечен ва курд эркаклар ўртасида можаро юз берган.
Полиция уч нафар курд ва 28 чеченни сўроқ қилиш ҳамда шахсини текшириш учун ҳибсга олган. Гумонланувчилардан битта Калашников автомати олинган. Можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун полиция курдларни Льеж шарқидаги Вервиер шаҳрига жўнатган.
LiveБарчаси