Буюк Британия миллий хавфсизликка таҳдидлар рўйхатини янгилади

Олам

image

Буюк Британия яқин йилларда давлат дуч келиши мумкин бўлган таҳдидларнинг янги рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ҳукумат сайтида чоп этилган ҳужжатда ёзилган.

Таҳдидларнинг янги рўйхати 89 та бандни, жумладан, Украинадаги можаро билан боғлиқ ҳолда Европага электр энергияси етказиб беришдаги узилишлар, сув ости телекоммуникация кабелларига ҳужумлар, шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларни ўз ичига олади.

Буюк Британиянинг миллий хавфсизлигига энг кўп кутилган таҳдидлар қаторига террористик ҳужумлар, молиявий секторнинг муҳим инфратузилмасидаги носозликлар, табиий офатлар, Буюк Британиянинг НАТОга аъзо бўлмаган иттифоқчисига учинчи томоннинг ҳужум қилиши, жамоатчилик ҳаётига суиқасдлар киради. Бу рискларнинг барчаси, Британия расмийларига кўра, юқори эҳтимолга эга – 25% дан ортиқ.

Ҳужжатда айтилишича, британияликлар учун энг зарарли таъсир янги пандемиядан келиб чиқиши мумкин. Таҳлилчиларнинг фикрича, пандемия оқибатлари узоқ йиллар давом этади. Бироқ ҳодисаларнинг бундай ривожланиш эҳтимоли нисбатан паст - 5 дан 25% гача.

“Financial Times” нашрининг ёзишича, Британия ҳукумати 2020 йилдан бери биринчи марта таҳдидлар рўйхатини янгилаган. 

Маълумот учун, хавф ҳисоботи биринчи марта Британия ҳукумати томонидан 2008 йилда нашр этилган. Унда таҳдидлар учта асосий кўрсаткич бўйича баҳоланади: ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар сони ва мумкин бўлган иқтисодий харажатлар ҳажми. Шу билан бирга, янги ҳужжатда қайд этилишича, ҳукумат ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ маълумотларнинг сирини очган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия таҳдидлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг