Бутун Сурия электр таъминотисиз қолди
Олам
−
06 Ноябрь 2020 8988 1 дақиқа
Бутун Сурия электрсиз қолди. Бунга линиядаги авария сабаб бўлган. Бу ҳақда САР Электр энергияси вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айни пайтда мазкур аварияни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда. Электр таъминоти босқичма-босқич тикланиши “Ikhbariya” давлат телеканали томонидан маълум қилинган.
Авария нима сабабдан келиб чиққани ҳақида аниқ хабарлар мавжуд эмас.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь