Бундестаг Шольцга ишонишдан бош тортди

Олам

image

Бундестаг навбатдан ташқари йиғилишда Германия канцлери Олаф Шольцга ишонишдан бош тортди ва шу билан Германияда муддатидан олдин парламент сайловларига йўл очди.

Йиғилган 717 депутатдан 207 нафари Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги раҳбарини қўллаб-қувватлади, 116 нафари бетараф қолди. 394 парламентарий Шольцнинг ишонч сўровига қарши овоз берди. Бундестаг раиси Барбель Бас сайлов натижалари ҳақида мамлакат Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга хабар беришини айтди.

Бугун, 16 декабрь куни Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат президенти Франк-Валтер Штайнмаерга ишонч вотуми муваффақиятсиз якунланганидан кейин Бундестагни (парламент) тарқатиб юборишни таклиф қилди.  NTV телеканали хабар беришича, учрашувдан сўнг Шольц дарҳол Германия Федератив Республикаси президентининг Берлиндаги қароргоҳи – Беллевю саройида Бундестагни тарқатиб юбориш таклифини билдирган.

Президент буни 21 кун ичида бажариши керак. Бундестагга янги сайловлар тарқатиб юборилганидан кейин 60 кун ичида ўтказилиши керак.

Штайнмайер аввалроқ 2025 йил 23 февралда муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши мумкинлигини маъқуллаган эди. Уларнинг натижаларига кўра янги ҳукумат тузилади, янги канцлер сайланади.

11 декабрь куни Шольц конституциянинг 68-моддасига мувофиқ, парламентга ишонч овози бериш учун ёзма сўров юборди. Унинг Бундестагга келиши ва муҳокамалар ва овоз бериш ўртасида камида 48 соат ўтиши керак эди, шунда парламент аъзолари қарор қабул қилиш учун етарли вақтга эга бўлдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Олаф Шольц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг