Бухорода жазманини қўрқитиб, ундан пул ундирмоқчи бўлган қиз ушланди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 2021
13060Бухоро вилояти Жондор туманида таниши билан бўлган ишқий муносабатини ошкор қилишини айтиб, товламачилик қилаётган қиз қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Ромитан туманида яшовчи 30 ёшли фуқаро Р.Ш. таниши И.К. билан ишқий муносабатда бўлиб келган. Қиз хушторига ўз муносабатларини унинг оила аъзоларига ошкор қилишини айтиб қўрқитган ва ундан пул талаб қилган.
Фуқаро И.К. бу ҳақда ички ишлар бўлимига хабар қилган. Натижада аёл Жондор туманининг "Қозикент" маҳалласидаги “Зиё” кафесида жазманидан 330 минг сўм пулни олаётган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь