Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган 60 ёшли аёл ушланди
3-саҳифа
−
19 Июль 2021 55373 1 дақиқа
Бухоро вилоятининг Жондор туманида 60 ёшли аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, Жондор тумани Зарафшон маҳалласида яшовчи, 60 ёшли аёл ўз уйида 50 000 сўм эвазига бир аёл ва бир эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бериб, фоҳишахона сақлаш жиноятини содир этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь