Бухорода портлаш келтириб чиқарган ёнғин ўчирилди
Жамият
−
10 Февраль 5500 1 дақиқа
Бугун, 10 февраль куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистраль газ қувурида содир бўлган ёнғин тўлиқ ўчирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Вазирлик хабарига кўра, ушбу ҳудудда махсус ходимлар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳозирги вақтда бу ерда “Ўзтрансгаз“ АЖ ходимлари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, айни пайтда истеъмолчиларга газ етказиб бериш ишлари бошлаб юборилган.
“Табиий газ захира газ қувури орқали ҳеч бир узилишсиз ўтказиляпти ва унинг истеъмолчиларга етказилиши штат режимида давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 февраль куни газ сизиб чиқиши ортидан Энергетика вазирлиги аҳоли ва ижтимоий объектларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республика ҳудудларидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор шохобчаларига вақтинча чеклов киритилишини билдирганди.
Live
Барчаси