Бухорода кўп қаватли уй қулагани ростми? ФВВ баёнот берди
3-саҳифа
−
29 Декабрь 2022
13759Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳри Низомий кўчасидаги эндокринология шифохонаси ёнида 7 қаватли бино қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги баёнот берди.
Маълум қилинишича, ихтисослашган ташкилотлар мутахассислари ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган. Ўрганиш давомида тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган.
ФВВнинг қайд этишича, 27 декабрь куни Ибн Сино кўчасида қурилаётган 7 қаватли уйнинг 7-қавати оралиқ қисмида бўлган 3 дона бетон плита қулаб тушган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Қурилиш вазирлигининг ҳолат юзасидан берган маълумотига кўра, объект қурилишида ишлаб чиқариш технологиясига, хавфсизлик талабларига риоя қилинмаган.
“Техник назоратчининг объект қурилиши давомида ўзига юклатилган назорат ишларини вақтида амалга оширмаганлиги, лойиҳа назоратчиси томонидан белгиланган календарь режа-жадвал асосида назорат тадбирларини олиб борилмаганлиги ҳамда белгиланган мустаҳкамликка эга бўлмаган тўсин (ригелга) ортиқча юкланишни берилиши сабабли рама конструкциянинг тўсин (ригель) қисмида бузилиш юзага келган”, дея изоҳ берди вазирлик.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси