Бухорода хавфсизлик талабларини қўпол равишда бузган ёқилғи омбори ёпилди (видео)

Жамият

−

image

Бухоро шаҳрида жойлашган ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини сақлаш омбори ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилганлиги ва бу оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги туфайли ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу объектда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икромов томонидан текшириш ўтказилган. Текшириш жараёнида бир қатор ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги аниқланган. Жумладан, ушбу резервуарлар ҳимоя девори билан таъминланмаган, қувурлардан ёнилғи мой маҳсулотлари сизиб чиқиб турган, электр кабеллари изолятсия қисмлари очиқ ҳолда фойдаланган. Бундан ташқари, электр сим ва кабеллари электр ускуналарини ўтказиш қоидаларига зид равишда, яъни лойиҳадан чиққан ҳолда ўтказилган.

Шунингдек, масканда резервуарлар орасидаги оралиқ масофалар лойиҳадан чиқиш ҳолатлари кузатилган. Бундан ташқари, насос, сўриш насослари қўлбола усулда ишлатилган. Билдирилишича, ҳудудда 10 та сиғимда ҳам ёқилғи маҳсулотлари мавжуд, аммо сиғимларнинг нафас олиш клапанлари мавжуд эмас. 

“Бу об-ҳавонинг ўзгариши, турли хил регламент талабларининг бузилиши оқибатида ёнғин ва фавқулодда ҳолатларга олиб келиши мумкин. Текшириш давомида ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилганлиги ва бу оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги инобатга олиниб, маскан фаолияти вақтинчалик тўхтатилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, аниқланган камчиликлар масъуллар томонидан бартараф қилингандан сўнг маскан фаолияти қайта тикланади. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг