Бухорода икки уста ток уриши оқибатида вафот этди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида икки нафар фуқаро электр токи уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Жондор тумани “Баҳористон” маҳалласи Ҳожиканда қишлоғида яшаган фуқаролар – Р.М. ва Б.Ш. ушбу қишлоқда яшовчи фуқаронинг уйида устачилик билан шуғулланаётган пайтида электр токи уриши оқибатида вафот этган. Бу ҳақдаги хабар жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 17:05 ларда туман ИИБнинг навбатчилик қисмига келиб тушган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. 

“Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 4-5 ёшлар орасидаги боланинг жасади ҳожатхонадан топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро ток уриши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг