Бухорода Damas кўзи ожиз аёлни уриб, қочиб кетди
3-саҳифа
−
05 Июль 2022
8052Ижтимоий тармоқларда Бухорода Damas кўзи ожиз аёлни уриб кетгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, кеча, 4 июль куни Когон тумани Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси кўзи ожиз кекса аёлни уриб кетган. Шундан сўнг, ҳайдовчи аёлни машинасига юклаб, шифохонагача олиб бормай, бошқа бир маҳаллада қолдириб кетган.
“Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жой, вақт ва иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилган ҳолда терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Терговга қадар текширув натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси