Бухорода булдуруқ ҳодисаси кузатиляпти
Бу қизиқ
−
02 Январь 2023 20630 1 дақиқа
Шу кунларда Бухорода ўта қалин туман тушиши ва совуқ ҳарорат кузатилмоқда. Дарахт ва симёғочлар оппоқ қорга бурканган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Аслида, табиатнинг бу ҳодисаси булдуруқ (изморось) дейилади. Булдуруқ ҳодисаси қалин туман сабаб кўриш масофаси 50 метргача чекланганида ҳамда ҳарорат 0 даражадан паст бўлганида кузатилади.

Бу ҳодисада туни билан ҳаммаёқда қор ёғиб чиққандай кўринади.
Ушбу ҳодиса натижасида намликка ўта тўйинган ҳаво таркибидаги сув кристаллашиб дарахт шохлари ва симёғочларга ёпишиб қолади. Яъни қиров атрофни қор каби қамраб олади.

Булдуруқнинг совуғи жуда кучли бўлгани учун ўзбек халқида “Бир булдуруқ уч қорга татийди” деган мақол бор.

Соҳиба Комиловна
Live
Барчаси