Бухорода 20 млн долларни ўзлаштиришда гумонланиб, ушланган мансабдор кўриниш берди

Жамият

image

Бугун, 17 январь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 90-сессияси бўлиб ўтди ва унда ўтган йилнинг декабрь ойида қамоққа олингани айтилган Марказий банкнинг Бухоро вилоятидаги бош бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуров ҳам қатнашди. Буни вилоят ҳокимлиги томонидан эълон қилинган фотосуратлар ҳам тасдиқлаб турибди.

Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят прокурори Маҳмуд Истамов, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ўктам Аскаров, вилоят бошқармалари, ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, депутатлар, масъуллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этган.

Марказий Банкнинг расмий сайтидаги очиқ маълумотларда эса Эркин Мансуров ҳозирда ҳам бош бошқарма бошлиғи сифатида кўрсатилмоқда. Бундан Мансуров ҳали ҳам шу лавозимда ишлаётганини англаш мумкин.

Маълумот учун, 2023 йилнинг декабрь ойида Эркин Мансуровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани ва унга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. У 20 млн АҚШ доллари миқдорида пулларни ўзлаштиришда гумонланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Эркин Мансуров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг