Бухорода ҳам ИИО ходими оиласи билан ис газидан вафот этди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар Ҳамза кўчасидаги кўп қаватли уйда яшаган ички ишлар органи ходими, унинг аёли ва икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.

Унинг билдиришича, кеча, 23 ноябрь куни Бухоро шаҳар Ҳамза кўчаси 15-уйдаги хондаонларнинг бирида яшаган оила – 1982 йилда туғилган эркак, унинг 1985 йилда туғилган турмуш ўртоғи ва 2 нафар вояга етмаган фарзанди (қизлар) вафот этган.

Судга оид тиббий эксперт мутахассисларининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумлар номаълум этиологиядан заҳарланиши оқибатида ўткир нафас ва юрак-қон томир фаолиятининг етишмовчилигидан вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида ички ишлар органларида хизмат қилиб келган ходим ва унинг 1 нафар қизи ўз хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этганди. Бир нафар қизи эса омон қолган ва даволаниши учун шифохонага жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро ис гази ИИО ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг