Бухгалтерлар учун янгилик: банк тўловлари тўғридан-тўғри “1C” ва “Didox” орқали
Бизнес
−
10 Декабрь 2020
6669“Капиталбанк” “Venkon” компанияси билан биргаликда бухгалтерларни тўлов топшириқномаларини “қўлда” кўпайтириш ва кирувчи банк тўловларини “жойлаштириш”дан халос этди.
Dibank хизмати ёрдамида “1C” ёки “Didox”да тузилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари тўғридан-тўғри банкка тушади, ва аксинча, ҳисоб-китоб тизимига кирувчи тўловлар ва ҳисобдан чиқариш автоматик равишда жойлаштирилиши мумкин. “Капиталбанк” ўз мижозларига ушбу қулай хизматлардан фойдаланиш имкониятини очган биринчи банк бўлди.
“Одатда, Интернет-банкинг тизими орқали ишлайдиган бухгалтерлар банкнинг веб-сайтига кириб, у ерда тўлов топшириқномаларини тузиши, уларнинг ҳолатини кузатиши, ҳисоб рақамлари бўйича кўчирмалар олиши керак; кирувчи тўловларни ва ҳисоб рақамларидан чиқаришни кузатиб бориши керак бўлади, кейин эса бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш учун бухгалтерия тизимидаги барча операцияларни қўлда кўчиради. Биз ушбу қайтариладиган ишлардан халос бўлиш ва юзага келиши мумкин бўлган хатоларни бартараф этишни таклиф қиламиз. Бунинг учун “1C” бўйича ахборот-технологик кўмагига амалдаги обунага эга бўлиш ёки “Didox” тизимидаги “Premium” тарифининг абоненти бўлиш кифоя, деди “Venkon” компанияси раҳбари Асқар Исмоилов.
Хўш, у қандай ишлайди. Энди “1C” дастурининг “Тўлов топшириқномаси” ҳужжатида “Банкка юбориш” тугмаси пайдо бўлди, уни босганингизда тизим электрон тўлов топшириқномасини имзолайди ва банкка юборади. Ушбу тўлов топшириқномасини имзолаш Интернет-банкинг билан ишлаш учун ишлатиладиган банкнинг ЭРИ калити билан амалга оширилади. Худди шу тарзда, кирувчи тўловлар билан боғлиқ ишлар ҳамда мемориал ордерларлар, тўлов талабномалари ва инкасса топшириқномалари бўйича ҳисобдан чиқариш ишлари ҳам соддалаштирилди. Энди амалдаги ҳисоб рақамларидаги ҳаракатларга доир маълумотларни нусхалаш ёки банк-мижоз файлларидан юклаб олишнинг ҳожати йўқ. Дастурдаги “Кўчирма” деган шаклда танланган давр учун ҳисоб рақамлардаги операциялар бўйича барча маълумотлар тўғридан-тўғри банкдан юкланади.
Бухгалтернинг энг машаққатли ва кўп вақт талаб қиладиган вазифаларидан бири бу Интернет-банкинг тизимида банк учун пластик карталарда иш ҳақи реэстрларини шакллантиришдир. Dibank хизмати билан энди бу нарса умуман вақт талаб қилмайди, энг муҳими, “инсон омили” ва бу билан боғлиқ хатоликларнинг олди олинади. Автоматик равишда 1C`да шакллантирилган реэстр битта тугмачани босиш орқали банкка юборилади, шу асосда маблағлар ходимларнинг карталарига ўтказилади.
www.dibank.uz веб-сайти орқали “Dibank” хизмати ҳақида батафсил маълумот олишингиз ва босқичма-босқич кўрсатмалар билан танишишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси