Бугуннинг ўзида коронавирусдан соғайганлар 93 нафарга етди
Жамият
−
22 Апрель 2020
9173Андижон вилоятида 26 нафар бемор коронавирусни енгиб ўтди. Бу ҳақда бугун, 22 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Айни шу соатларда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилмоқда“ дейилади хабарда.
Таъкидланишича, соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Беморларнинг 5 нафари эркак, 21 нафари аёллардир. Уларнинг 1 нафари хориждан келган, қолган 25 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса 21 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатган.
Аҳамиятли жиҳати, кеча 96 нафар бемор, бугун эса, ҳозирча, 93 нафар бемор тузалиб, ўтган икки кун ичида жами 189 нафар бемор буткул соғайиб чиқишди.
Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 450 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1692 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 7 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси