Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
19 Октябрь 2021
8447Гидрометеорология хизмати маркази бугун, 20 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 23-25° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 21-26° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
LiveБарчаси