Бугун Тошкентнинг айрим аҳолиси “свет”сиз қолади

Жамият

image

Бугун, 15 июль куни Тошкент шаҳрининг айрим маҳаллаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Яшнобод тумани: “Жарбоши” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Учтепа тумани: “Заргарлик” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача.

“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг