Бугун Шавкат Мирзиёев санъат вакиллари билан учрашади
Маданият-санъат
−
01 Июнь 3349 1 дақиқа
Бугун, 1 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат ходимлари билан соҳани янада ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган учрашув ўтказади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Шунингдек, давлат раҳбари иштирокида маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаганди.
Live
Барчаси