Коронавирус: бугун кунлик ўсиш 400 дан кам бўлди

Жамият

image

Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистонда 391 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 485 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Жиззах, Наманган, Бухоро, Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Хоразм вилоятларида 433 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 078 нафар бемордан 55 751 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 842 нафар бемордан 430 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг