Бугун қаерда қор ёғиши кутилмоқда?
Бу қизиқ
−
18 Февраль 2023
14216Бугун, 18 февраль куни Сурхондарё ва Фарғона водий вилоятларида бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида қор-ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Республиканинг бошқа ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Жойларга туман тушади.
Ҳаво ҳарорати кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Пойтахт Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси