Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлади
Жамият
−
08:22 2654 1 дақиқа
Ўзгидромет бугун, 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30 даража илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20 даража илиқ бўлади.