Бугун баъзи жойларда сел-сув тошқини бўлади

Жамият

image

Ўзгидромет бугун, 5 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22–27 даража бўлади.

Пойтахтда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22–24 даража бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10–15 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво тошқин сел-сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг