Бугун 7 та ҳудудда кучли шамол ва чанг тўзон бўлади
Бу қизиқ
−
09:49 2255 1 дақиқа
Бугун, 20 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, кундуз куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Шунингдек, пойтахтда ҳам шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Live
Барчаси